Тошкентда навбатдаги “самосуд”: уч аёл бир бўлиб 29 яшар аёлни дўппослади

Жамият 71350
image

Тошкентда икки нафар фарғоналик ва бир нафар сурхондарёлик аёллар фарғоналик 29 яшар аёлни самосуд қилаётгани акс этган видео ижтимоий тармоқларда тарқалди. Ушбу видеода уч нафар аёл жабрланувчи Г.Э.ни таҳқирлаб, уни дўппослаётгани акс этган. 

Мазкур видео Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси томонидан ўрганиб чиқилган ва ҳодиса 7 август куни Сергели туманида содир бўлгани аниқланган.

Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари томонидан аёлларнинг шахси аниқланган. Улар: 

•    41 ёшли фарғоналик Мукаррам М. – муқаддам Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 131-моддаси 1-қисми (“Қўшмачилик қилиш ёки фоҳишахона сақлаш”) бўйича судланган;

•    35 ёшли сурхандарёлик Шаҳноза П. – муқаддам Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 131-моддаси 4-қисми ва 169-моддаси 1-қисми (“Ўғрилик”) бўйича судланган;

•    23 ёшли фарғоналик Шаҳодатхон К. 

Жабрланувчи – 29 ёшли фарғоналик Гўзалхон Э. бўлган.

Уч нафар аёллар олдиндан тил бириктириб, Гўзалхонни Мукаррамнинг ўғлини сеҳрлаб ром қилганликда айблаб, уни хўрлашган. Мукаррам ҳодисани телефон орқали видеога тушириб, жабрланувчини шарманда қилиш учун тармоққа жойлаган.

Мазкур факт асосида Сергели тумани прокуратураси томонидан 8 август куни Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 110-моддаси 1-қисми (“Қийнаш”) бўйича жиноий иш қўзғатилди. Тергов олиб борилмоқда.
 

Qalampir.uz Tahririyati
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 2811
Рейтинг: 3
Теглар
t
×