Тошкентда трамвайни французлар қурадиган бўлди

Жамият 8707
image

Ўзбекистон ва Франция кеча, 22 ноябрь куни Парижда Тошкентнинг трамвай тизими лойиҳасини амалга ошириш бўйича “йўл харитаси”ни имзолади. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги матбуот котиби QALAMPIR.UZ'га маълум қилди.

Қайд этилишича, ушбу йўл харитаси Ўзбекистон Инвестициялар ва ташқи савдо вазири Жамшид Хўжаев ва Франция ташқи савдо, иқтисодий жозибадорлик ва хориждаги францияликлар ишлари бўйича вазири Оливье Бешт томонидан имзоланган.

Унга кўра, Франциянинг Alstom компанияси 9,1 километрлик трамвай линияларини қуради. Йўловчи ташиш ҳажми кунига 78 минг кишини ташкил этиши режалаштирилмоқда. Қурилиш ишларини 2024 йилнинг биринчи чорагида бошлаш кутилмоқда.

Маълум бўлишича, лойиҳа қиймати 167,4 млн еврога баҳоланмоқда.  Шунингдек, ҳозирда 3 та йўналиш бўйича ҳаракат амалга оширилиши мумкин. 

Биринчи навбатда, “Янги Ўзбекистон” боғигача трамвай линияси олиб бориш бўйича лойиҳа ишлари бошланади.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 10 февраль куни Президент Шавкат Мирзиёев Самарқандга ташрифи чоғида Тошкентга трамвай қайтарилиши ҳақида маълум қилганди.

Маълумот учун, 2016 йил 2 май куни Марказий Осиёдаги энг қадимги ва энг йирик енгил рельсли транспорт тизими – Тошкент трамвайлари тарихга айланган эди. Расмийлар буни транспорт воситаларининг доимий кўпайиб бориши ва трамвай йўналишларининг самарасиз ишлаши билан изоҳлашганди.

Фарангиз Салимова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 258
Рейтинг: 3
t
×