Тошкентда уй-жой фонди ва ижтимоий соҳа объектларини куз-қиш мавсумига тайёрлаш бошланди

Жамият 1405
image

Бугун, 22 май куни Тошкент шаҳар ҳокимининг “Тошкент шаҳри иқтисодиёт тармоқлари, уй-жой фонди ва ижтимоий соҳа объектларини 2020-2021 йиллар куз-қиш мавсумига тайёрлаш тўғрисида“ги қарори қабул қилинди. Бу ҳақда ҳокимлик Матбуот хизмати хабар берди.

Таъкидланишича, қарорда жорий йилда коммунал соҳада амалга оширилиши кўзда тутилган бир қатор ишлар, жумладан, Тошкент шаҳрида кўп квартирали уй-жой фондини ва ижтимоий соҳа объектларини куз-қиш мавсумига тайёрлаш, янги локал қозонхоналар қуриш, мавжуд ер ости ва ер усти иссиқлик тизимларини мукаммал ва жорий таъмирлаш, янги лифт ускуналари, смарт ҳисоблагичларни ўрнатиш, болалар майдончаларини қуриш ва таъмирлаш, ирригация тизимларини янгилаш, оқава сув тармоқларини янгидан қуриш, трансформатор пунктларини янгилаш ва яна бир қатор вазифалар белгиланган.

Кўп квартирали уй-жойлар, иқтисодиёт ва ижтимоий соҳа объектларини куз-қиш мавсумига тайёрлаш ишлари 2020 йилнинг 15 сентябрь кунига қадар якунланиши белгиланган.

2020-2021 йилларда коммунал соҳада бажарилиши режалаштирилган ишларнинг айримлари қуйидаги маълумотларда акс этган.

 
Нуруллоҳ Шарипов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 13
Рейтинг: 3.1
t
×