Тоттилар оиласи оғир жудоликка учради

Спорт 7986
image

“Рома” клуби ва Италия терма жамоасининг собиқ ҳужумчиси Франческо Тоттининг отаси Лоренцо Тотти коронавирус оқибатида вафот этди. Бу ҳақда “Football Italia” хабар берди.

76 ёшли Лоренцода COVID-19 инфекцияси аниқлангач, у шифохонага ётқизилган ва даволана бошлаган. Маълумотларга кўра, Энцо тотти бир неча йил олдин юрак ҳуружи ўтказган. Энцо Тоттида яна бошқа касалликлар ҳам бўлган.

“Рома” Энцо Тоттининг ўлими юзасидан унинг яқинларига ҳамдардлик билдирди.

“Алвидо, Энцо. Тоттилар оиласини қучиб қоламиз”, дейилади клуб баёнотида.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 213
Рейтинг: 2.8
t
×