Трамп Байдендан Путин билан учрашувда ухлаб қолмасликни сўради 

Олам 6366
image
-

АҚШнинг собиқ Президенти Дональд Трамп амалдаги давлат раҳбари Жо Байденга Россия раҳбари Владимир Путин билан учрашувда ухлаб қолмасликни тилаб, унинг энг эзгу тилакларини етказишни илтимос қилди.  

“Байденга Президент Путин билан музокараларда омад тилаймиз. Учрашувда ухлаб қолманг ва илтимос, унга (Путин — таҳр.) менинг энг яхши тилакларимни етказинг”, деган Трамп. 

Сайлов кампанияси давомида ҳам АҚШнинг экс-президенти рақибини бир неча бор “уйқучи Жо” деб атаганди. Маълумот ўрнида, Владимир Путин ва Жо Байден ўртасидаги учрашув 16 июнь куни Швейцариянинг Женева шаҳридаги “Ла-Гранж” қасрида бўлиб ўтади. 

Аввалроқ, Швейцария Путин ва Байден учрашувига қандай тайёргарлик кўраётгани ҳақида хабар бергандик. 

Рушана Султонова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 279
Рейтинг: 2.9
Теглар
t
×