Тўқаев Ўзбекистонга келиши кутилмоқда

Олам 6057
image

Қозоғистон Республикасининг куни кеча такрор сайланган Президенти Қосим-Жомарт Тўқаевнинг Ўзбекистонга ташрифи кутилмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти Матбуот хизмати томонидан тарқатилган хабарда сўз борган. 

Гап шундаки, бугун, 24 ноябрь куни Президент Шавкат Мирзиёев Қозоғистон Республикаси элчиси Бейбут Атамкуловдан Ишонч ёрлиғини қабул қилиб олди. Ушбу тадбир баҳонасида Президент матбуот хизмати томонидан тарқатилган хабарда шундай дейилади: 

“Декабрь ойи бошида Қозоғистон Президентининг Ўзбекистонга кутилаётган ташрифи давлатлараро муносабатларда янги даврни бошлаб беришига ишонч билдирилди”.

Бироқ Президент Администрацияси Қосим-Жомарт Тўқаевнинг ташрифи айнан қачон амалга оширилишига аниқлик киритмаган. 

Маълумот учун, йил бошидан буён Ўзбекистон-Қозоғистон ўртасида ўзаро савдо ҳажми 20 фоизга ортиб, 4 миллиард долларга яқинлашган.

Эслатиб ўтамиз, 20 ноябрь куни Қозоғистонда навбатдан ташқари президентлик сайловлари бўлиб ўтди. Марказий сайлов комиссиясининг дастлабки маълумотларига кўра, мамлакатнинг амалдаги Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев сайловчиларнинг 80 фоиздан ортиқ овозини олиб, ғалаба қозонди. Энди у 2029 йилгача мамлакат бошида қолади. 

Аввалроқ, президентликка қайта сайланган Тўқаев сайловдан кейиинги илк ташрифни Россияга амалга ошириши айтилган эди

Qalampir.uz Tahririyati
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 90
Рейтинг: 3
t
×