Тўхташ ва тўхтаб туриш қоидасини бузганлик учун жарима қанчага камайтирилаётгани маълум бўлди

Жамият 14609
image

Аввалроқ, транспорт воситалари ҳайдовчиларининг тўхташ ёки тўхтаб туриш қоидаларини бузганлик учун жарима миқдори камайтирилиб, такроран содир этилган қоидабузарликлар учун жарима қўллаш нормалари чиқарилиши ҳақида хабар берган эдик.

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга юқоридаги ўзгартиришларни киритиш ташаббуси “Миллий тикланиш” демократик партияси фракцияси аъзолари Ф.Ашматов ва К.Тожиев томонидан билдирилган. Партия раҳбари Алишер Қодиров таклиф қилинаётган ўзгаришларни ҳақида маълумотларни бериб ўтди.

Ўзгаришлар қуйидагилар:

Кодекснинг 54-моддасида эпидемияларга қарши кураш қоидаларини бузганлик учун белгиланадиган жарима базавий ҳисоблаш миқдорининг (БҲМ) 30 бараваридан (6,69 млн.сўм) 20 бараваригача (4,46 млн.сўм) пасайтирилмоқда; 

128-моддага 6-қўшимчада транспорт воситалари ҳайдовчиларининг тўхташ ёки тўхтаб туриш қоидаларини биринчи марта бузганлик учун кўзда тутилган БҲМнинг 3 баравари (669,0 минг сўм), йил давомида иккинчи марта содир этса 5 баравари (1115,0 минг сўм), такрор содир этса 10 баравари (2230,0 минг сўм), кейингилари 15 бараваридан (3345,0 минг сўм) жарималар занжири бекор қилиниб, битта жаримага, яъни БҲМнинг 2 баравари (446,0 минг сўм) миқдоридаги жаримага ўзгартирилмоқда;
 
Кодекснинг 137-моддасида йўл-транспорт ҳодисаси юз берган жойдан кетиб қолганлик учун БҲМнинг 30 баравари (6690,0 млн.сўм) миқдорида жарима ёки транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан 2 йил муддатга маҳрум этиш ёхуд 15 суткагача қамоқ жазоси кўзда тутилган эди. Янги нормада жарима ҳуқуқбузарлик даражасидан келиб чиқиб учта тоифага ажратилади. Яъни, жиддий оқибатлар билан боғлиқ қоидабузарлик жойидан кетиб қолиш учун жарималар шу миқдорда сақланиб қолинади, нисбатан енгил оқибатлар билан боғлиқ бўлса БҲМнинг 15 баравари миқдорида жарима ва 1 йил муддатга транспортни бошқариш хуқуқидан маҳрум қилинади, жиддий бўлмаган қоидабузарлик жойидан кетиб қолганлик учун БҲМнинг 3 баравари (669,0 минг сўм) миқдорида жарима белгиланиши таклиф қилинмоқда; 

141-моддада корхона ва ташкилотларга тегишли транспортдан шахсий бойлик орттириш мақсадида фойдаланганлик учун жарима БҲМнинг 5 бараваридан (1115,0 млн.сўм) 2 бараваригача (446,0 минг сўм) камайтирилмоқда; 

147-моддада йўллар, йўл иншоотлари, йўл ҳаракатини тартибга солувчи техник воситаларга шикаст етказиш, уларни сақлаш қоидаларини бузганлик учун жарима миқдори БҲМнинг 3 бараваридан (669,0 млн.сўм) 1 бараваригача (223,0 минг сўм) камайтирилмоқда;

“Миллий тикланиш” ДП жарималар фуқароларнинг даромадлари ва йўлларда яратилган шароитларга мутаносиб даражада белгиланиши тарафдори. Лекин, энг тўғриси қоидаларга амал қилиш орқали эҳтимолий жарималардан сақланиш, маблағларни оиламиз даромадларини орттиришга йўналтиришдир”, деб ёзган Алишер Қодиров таклиф биринчи ўқишда маъқулланганини қўшимча қилиб.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 367
Рейтинг: 3.1
Теглар
t
×