Тўпаланг сув омборидан яна сув тошдими? Масъуллар изоҳ берди

Жамият 12211
image

Ижтимоий тармоқлар сув омбори тўғонидан юқори босимда сув чиқаётгани акс этган видеолавҳа тарқалмоқда. Бу Сурхондарё вилоятидаги Тўпаланг  сув омборида кузатилаётгани айтилган. Мазкур ҳолатга “Ўзбекгидроэнерго” АЖ Матбуот хизмати изоҳ берди.

Қайд этилишича, интернетда тарқалган хабар мутлақо ҳақиқатга зид ва юқори сув босимли ташлама Тўпаланг ГЭС иншоотидан олинмаган.

“Мазкур хабар ёлғон ва ҳақиқатга тўғри келмайди”, дейилади хабарда.

Аввалроқ, Сурхондарё вилоятидаги Тўпаланг сув омбори тўғони сув қўйиб юборгани ва атрофни сув босгани ҳақидаги хабарлар тарқалганди. “Ўзбекгидроэнерго” АЖ ҳолат юзасидан муносабат билдириб, Тўпаланг сув омбори қошида барпо этилган Тўпаланг ГЭСда 2-компонент модернизация лойиҳаси амалга оширилаётгани муносабати билан босимли қувурда синов ишлари ўтказилган вақтда босим қувури тўсини орқали 40 м3 сув чиққанини маълум қилганди. 

Сўнг вилоят ҳокими Тўра Боболов сув омбори ёнида  туриб, видеомурожаат йўллаган эди. Унга кўра, техник носозлик бартараф этилган, ҳеч қандай ваҳимага ўрин йўқ!

Юлдуз Абдурашидова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 445
Рейтинг: 3
Теглар
t
×