Туркияда Эроннинг жосуслик гуруҳи қўлга тушди

Олам 7258
image

Туркия миллий разведка ташкилоти (МРТ) ва полиция собиқ эронлик ҳарбийни ватанига жўнатиб юбормоқчи бўлган бир гуруҳ жосусларни қўлга олди. Бу ҳақда “Anadolu” агентлиги хабар берди.

Маълумотларга кўра, Ванда яшовчи эронлик собиқ аскар М.А.ни Эронга олиб ўтиш учун 8 кишилик гуруҳ юборилган. Уларнинг икки нафари Эрон агенти бўлган. Гуруҳ МРТ ва полиция томонидан жорий йилнинг 24 сентябрида қўлга олинган.

МРТ томонидан аниқланишича, Эрон разведкачилари Ванда бюджети 30 минг доллар бўлган тармоқ яратишга уринишган.

24 сентябрь куни Эрон разведкаси М.А.ни автомобилда ватанига қайтариш учун 2 кишини Ванга юборгани аниқлангандан сўнг, МРТ ва Ван вилояти хавфсизлик бошқармаси тармоқ аъзоларини жиноят устида ушлаган.

Дастлаб М.А.ни қочириш учун унинг уйига кирган Эрон фуқароси С.С. ва Туркия фуқароси М.Е.А. ҳибсга олинган. Операция давомида 6 нафар туркияликдан ибора бошқа гуруҳ ҳам ушланган.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 457
Рейтинг: 2.9
t
×