Туркияда йирик олтин кони топилди

Олам 9210
image

Туркия шарқидаги Ағри вилоятида 1,2 миллиард доллардан ортиқ қийматга эга олтин захираси топилди. Бу ҳақда мамлакат Саноат ва технология вазири Мустафо Варанк маълум қилди.

“Биз Моллакара қишлоғи яқинидаги Koza Altin конида 1,2 миллиард долларлик 20 тонна олтин ва 2,8 миллион долларлик 3,5 тонна кумушни топдик”, деб ёзади вазир Twitter’даги саҳифасида.

Шунингдек, Варанк сўнгги 10 йил ичида мамлакатда олтин қазиб олишга сармоя киритиш даражаси 25 фоизга ошганини таъкидлади. 2020 йилда мамлакатда 18 та кондан 42 тонна олтин қазиб олинган.

Вазирнинг сўзларига кўра, бу йил Туркия 45 тонна олтин қазиб олишни мўлжалламоқда ва кейинги беш йилда ишлаб чиқариш даражасини 100 тоннага етказишни мақсад қилган.

Исломжон Омонжонов

.
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 376
Рейтинг: 3
t
×