Улуғбек Муҳаммадиев эски лавозимига тайинланди 

Жамият 9089
image

Улуғбек Муҳаммадиев Президентнинг фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва мурожаатлар билан ишлаш масалалари бўйича маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Нигоҳ Telegram каналида хабар берилган. 

Шу муносабат билан у Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги директори лавозимидан озод этилган. 

Эслатиб ўтамиз, Улуғбек Муҳаммадиев 2020 йилнинг 30 июль куни Давлат хизматлари агентлиги директори этиб тайинланганди. Унга қадар эса юқоридаги лавозимда фаолият юритган. 

Маълумот ўрнида, Улуғбек Муҳаммадиев 1977 йилда Тошкент шаҳрида туғилган,
маълумоти олий,  1999 йилда Тошкент давлат университети (кундузги), 2003 йилда Ўзбекистон Миллий университети (сиртқи)ни тамомлаган, мутахассислиги математик, ҳуқуқшунос.  

У ўз меҳнат фаолиятини 2001 йилда Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат идоралари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Давлат маслаҳатчиси хизматининг иш юритувчиси лавозимидан бошлаган.

Рушана Султонова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 367
Рейтинг: 3
Теглар
t
×