Ўзбекистон АҚШ кучларини жойлаштириш таклифини олмаган – Мудофаа вазирлиги

Жамият 9826
image
-

Ўзбекистон ўз ҳудудида АҚШнинг аксилтеррор бўлинмаларини жойлаштириш бўйича таклиф олмаган ва бундай режалар йўқ. Бу ҳақда Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги Матбуот хизмати бошлиғи Баҳром Зулфиқаров маълум қилган. 

“Мендаги маълумотларга кўра, Ўзбекистон ўз ҳудудида АҚШнинг аксилтеррор кучларини жойлаштириш таклифини олмаган ва бундай қадамларни режалаштирмаган, чунки бу Конституцияда тақиқланган ва мамлакатимиз мудофаа доктринасида кўзда тутилмаган”, деган Зулфиқаров. 

ОАВда Пентагон расмийлари шу ойда Ўзбекистонда АҚШнинг аксилтеррор кучларини жойлаштириш имкониятларини муҳокама қилиши тўғрисида хабар тарқалганди. 

Рушана Султонова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 524
Рейтинг: 3
t
×