Ўзбекистон энг кўп кимдан қарздор?

Жамият 55630
image

Жорий йилнинг 1 июль ҳолатига кўра Ўзбекистоннинг энг кўп давлат қарздорлик ҳиссаси Осиё тараққиёт банкига тўғри келмоқда. ОТБдан олинган умумий қарз миқдори 5,0 млрд долларни ташкил қиляпти. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг давлат қарзи департаменти директори Жасур Қаршибоев QALAMPIR.UZ’га маълум қилди.

Давлат ташқи қарзининг кредиторлар кесимида тақсимланиши қуйидагича:

●    Осиё тараққиёт банкидан 5 млрд доллар
●    Жаҳон банкидан 3,8 млрд доллар
●    Хитой эксимбанкидан 2,0 млрд доллар
●    Япония халқаро ҳамкорлик агентлигидан 2,2 млрд доллар
●    Хитой давлат тараққиёт банки ва бошқалардан 2,2 млрд доллар
●    Халқаро инвесторлардан 1,7 млрд доллар
●    Ислом тараққиёт банкидан 0,9 млрд доллар
●    Япония халқаро ҳамкорлик банкидан 0,6 млрд доллар
●    Иқтисодий тараққиёт ва ҳамкорлик жамғармасидан 1,0 млрд доллар
●    бошқа халқаро молиявий ташкилотлардан эса 2,4 млрд доллар

Давлат ташқи қарзи валюта таркиби:

•    АҚШ доллари – 70,3 фоиз;
•    Япония иенаси – 11,7 фоиз;
•    СДР – 9,2 фоиз;
•    Евро – 4,7 фоиз;
•    Хитой юани – 1,2 фоиз;
•    Ўзбекистон сўми – 0,9 фоиз;
•    Корея вони – 0,9 фоиз;
•    Саудия Арабистони риали – 0,6 фоиз;
•    Кувайт динори –0,4 фоиз;
•    БАА дирҳами – 0,02 фоиз

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Молия вазирлиги тақдим этган маълумотга кўра, Ўзбекистоннинг давлат ташқи қарзи 21,8 млрд долларга етгани, лекин бу рақамлар Марказий Банк тақдим этган маълумотлардан фарқ қилиши ҳақида хабар бергандик. 

Мурод Бердиев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 2658
Рейтинг: 3
t
×