Ўзбекистоннинг энг кўп солиқ имтиёзига эга компаниялари эълон қилинди

Жамият 11387
image
-

2022 йил I чорак якунига кўра “Навоий кон-металлургия комбинати” АЖ Ўзбекистоннинг энг кўп солиқ имтиёзларига эга хўжалик юритувчи субъекти бўлди. Бу ҳақда Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан I чорак ҳолатига солиқ имтиёзига эга бўлган субъектлар ҳақидаги маълумотларни таҳлил қилиш натижасида маълум бўлган.

Аниқланишича, амалдаги қонунчиликда белгиланган тартибларга асосан мазкур даврда мамлакатда жами 44 183 та хўжалик юритувчи субъект солиқ имтиёзларидан фойдаланган бўлиб, улар учун қўлланилган солиқ имтиёзларининг умумий қиймати 9 триллион сўмдан зиёдни ташкил этади.

Солиқ имтиёзлари 7 турдаги солиқлар бўйича берилган ва уларнинг салмоқли қисми қўшилган қиймат солиғи (ҚҚС) ҳиссасига тўғри келади (93,5 фоиз). Кейинги ўринлардан жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи (1,6 фоиз), фойда солиғи (1,6 фоиз), ер солиғи (1,3 фоиз), ижтимоий солиқ (1 фоиз), мол-мулк солиғи (0,6 фоиз) ва айланмадан олинадиган солиқлар (0,3 фоиз) жой олган.

Солиқ имтиёзлари ичида энг кўп қўлланилган тури жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи бўлиб, ундан 16 565 та ёки 37,7 фоиз хўжалик юритувчи субъект фойдаланган. Энг кам имтиёз қўлланилган солиқ тури эса фойда солиғи саналади, ушбу имтиёздан 772 та ёки 1,7 фоиз тадбиркорлик субъекти фойдаланган.

Энг кўп миқдорда солиқ имтиёзларига эга бўлган Топ-20 хўжалик юритувчи субъект ва уларга берилган имтиёз суммаси:

1. “Навоий кон-металлургия комбинати” АЖ — 1 327, 1 млрд сўм
2. ТИФ “Ўзмиллий банк” АЖ — 530, 6 млрд сўм
3. “Олмалиқ кон-металлургия комбинати” АЖ — 457,3 млрд сўм
4. “Ипотека-банк” АТИБ — 422,2 млрд сўм
5. “Ўзбекистон саноат-қурилиш банк” АТБ — 400,9 млрд сўм
6. “Агробанк” АТБ — 397,7 млрд сўм
7. “Давлат акциядорлик тижорат банки Асака” АЖ — 251,9 млрд сўм
8. АТ “Халқ банки” — 195,1 млрд сўм
9. “Kapitalbank” АТБ — 181,3 млрд сўм
10. “Asia trans gas” МЧЖ — 164,8 млрд сўм
11. “Қишлоқ қурилиш банк” АТБ — 159,4 млрд сўм
12. “Uzbekistan airways” АЖ — 152,8 млрд сўм
13. “Grand pharm trade” МЧЖ — 148,3 млрд сўм
14. “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ — 147,6 млрд сўм
15. “Микрокредитбанк” АТБ — 129,5 млрд сўм
16. “Hamkorbank" АТБ — 125,0 млрд сўм
17. “Meros pharm” МЧЖ — 94,8 млрд сўм
18. “Алоқабанк” АЖ — 77,9 млрд сўм
19. “Трастбанк хусусий акциядорлик банки” АЖ — 58,5 млрд сўм
20. “Турон банк” АТБ — 47,5 млрд сўм

Мол-мулк солиғи бўйича имтиёзга эга бўлган Топ-10 корхона

1. “Zarafshon oyna” МЧЖ — 1,81 млрд сўм
2. “Akfa dream world” МЧЖ — 0,9 млрд сўм
3. “Akfa extrusions” МЧЖ — 0,9 млрд сўм
4. “Navoiy kon-metallurgiya kombinati jamg‘armasi” —            0,8 млрд сўм
5. “Toshissiqquvvati” ДУК — 0,7 млрд сўм
6. “Islom Karimov nomidagi Toshkent xalqaro aeroporti” МЧЖ — 0,7 млрд сўм
7. “Namangan-istiqlol bog‘i” МЧЖ — 0,7 млрд сўм
8. Xirurgiya ilmiy-amaliy tibbiyot markazi — 0,5 млрд сўм
9. “Asosiy biznes” МЧЖ — 0,5 млрд сўм
10. “Oziq ovqat standart karton” МЧЖ — 0,4 млрд сўм

ҚҚС бўйича имтиёзга эга бўлган Топ-10 корхона

1. “Navoiy kon-metallurgiya kombinati” АЖ — 1 327,1 млрд сўм
2. “O‘zmilliy bank” АЖ — 530,6 млрд сўм
3. “Olmaliq kon-metallurgiya kombinati” АЖ — 457,3 млрд сўм
4. “Ipoteka-bank” АТИБ — 422,2 млрд сўм
5. “O‘zbekiston sanoat-qurilish bank” АТБ — 400,9 млрд сўм
6. “Agrobank” АТБ — 397,7 млрд сўм
7. “Davlat aksiyadorlik tijorat banki Asaka” АЖ — 251,9 млрд сўм
8. AT “Xalq banki” — 195,1 млрд сўм
9. “Kapitalbank” АТБ — 181,3 млрд сўм
10. “Asia trans gas” МЧЖ — 164,8 млрд сўм

Ижтимоий солиқ бўйича имтиёзга эга бўлган Топ-10 корхона

1. “Lukoil Uzbekistan operating company” МЧЖ — 7,7 млрд сўм
2. “Yagona umumrespublika protsessing markazi” МЧЖ — 3,5 млрд сўм
3. “Epam systems” МЧЖ — 2,8 млрд сўм
4. “Surhan gas chemical operating company” МЧЖ — 2,5 млрд сўм
5. “O‘zbekgeofizika” АЖ — 2,3 млрд сўм
6. Жалақудуқ туман ҳокимлиги — 2,3 млрд сўм
7. Методик таъминлаш бўлими — 1,8 млрд сўм
8. “DM IT group” МЧЖ — 1,7 млрд сўм
9. Hyundai engineering co. LTD — 1,2 млрд сўм
10. “Fido-biznes” МЧЖ — 1,2 млрд сўм

Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи бўйича имтиёзга эга бўлган Топ-10 корхона

1. “Hamkorbank” АТБ — 4,6 млрд сўм
2. “Navoiy kon-metallurgiya kombinati” АЖ — 3,3 млрд сўм
3. “Ipoteka-bank” АТИБ — 3,2 млрд сўм
4. AT “Xalq banki” — 2,7 млрд сўм
5. Сўх тумани Халқ таълими бўлими — 2,6 млрд сўм
6. “Naxshab-texno metal” МЧЖ — 2,3 млрд сўм
7. “Agro city”МЧЖ — 2,2 млрд сўм
8. “Navobod naslli parranda” ФХ — 1,8 млрд сўм
9. “Kapitalbank” АТБ — 1,7 млрд сўм
10. “Uzbekistan airways” АЖ — 1,6 млрд сўм

Айланмадан олинадиган солиқ бўйича имтиёзга эга бўлган Топ-10 корхона

1. “Basell trade” МЧЖ — 0,8 млрд сўм
2. “Bog‘ot trade 777” МЧЖ — 0,7 млрд сўм
3. “Bek music” МЧЖ — 0,3 млрд сўм
4. “Jayxun-lakrista” МЧЖ — 0,3 млрд сўм
5. “Aviatash” МЧЖ — 0,2 млрд сўм
6. “Angren-qamish-obliq” ОК — 0,2 млрд сўм
7. “Bahori lola” МЧЖ — 0,2 млрд сўм
8. “Aloqa servis nurbuloq” XK — 0,2 млрд сўм
9. “Gessonit gold” МЧЖ — 0,2 млрд сўм
10. “Hurshid joyil soft” XK — 0,2 млрд сўм

Фойда солиғи бўйича имтиёзга эга бўлган Топ-10 корхона

1. AT “Xalq banki” — 33,6 млрд сўм
2. “Toshkent shahridagi Yeodju texnika instituti” МЧЖ ҚК — 21,6 млрд сўм
3. “Renaissance Heavy Industries” ДМ — 17,5 млрд сўм
4. “Сибирь” авиакомпанияси” АЖнинг ваколатхонаси — 15,8 млрд сўм
5. “Abu dhabi uzbek investment” МЧЖ ҚК — 6,5 млрд сўм
6. “Yangi texnologiyalar ilmiy axborot markazi” ДУК — 5,0 млрд сўм
7. “Procab” МЧЖ — 2,3 млрд сўм
8. “Poytaxt qurilish va xizmat” ДУК — 2,1 млрд сўм
9. “Air astana” ПУ ваколатхонаси — 1,8 млрд сўм
10. “Parkent broiler” МЧЖ — 1,4 млрд сўм

Ер солиғи бўйича имтиёзга эга бўлган Топ-10 корхона

1. “Toshkent shahar suv ta’minoti” МЧЖ — 9,5 млрд сўм
2. “Amirsoy” МЧЖ — 9,4 млрд сўм
3. “Navoiy kon-metallurgiya kombinati” АЖ — 6,2 млрд сўм
4. “O‘zbekgidroenergo” АЖнинг “O‘rta chirchiq GESlari kaskadi” УК — 5,3 млрд сўм
5. “Toshkent shahar kichik sanoat zonalarini boshqarish direksiyasi” ДМ — 4,0 млрд сўм
6. “Qo‘ng‘irot yo‘llardan muntazam foydalanish” УК — 3,8 млрд сўм
7. “To‘polang gidroelektrostansiya davlat korxonasi” УК — 3,6 млрд сўм
8. “MCHJ shaklidagi dam olish va sportni rivojlantirish xalqaro korporatsiyasi qo‘shma korxonasi” МЧЖ — 3,1 млрд сўм
9. “O‘zekspomarkaz” АЖ — 2,4 млрд сўм
10. “Markaziy ippodrom” АЖ — 2,3 млрд сўм

Шунигдек, солиқ имтиёзига эга бўлиб, умуман солиқ тўламаган  корхоналар ҳам мавжуд. Улар имтиёзга эга бўлган жами солиқ тўловчиларнинг 35 фоизи ёки 15478 тани ташкил этади. Ўрганиш даврида бундай корхоналарнинг жами солиқ имтиёзлари миқдори 3 триллион сўмдан зиёдни ташкил этган. Қуйида ушбу корхоналар Топ-10 лиги ҳамда улар эга бўлган солиқ имтиёзининг миқдори ва тури акс этган:

1. “Navoiy kon-metallurgiya kombinati” АЖ – ҚҚС — 1327,1 млрд сўм
2. “Uzbekistan airways” АЖ – ҚҚС — 152,8 млрд сўм
3. “Toshissiqquvvati” ДУК – ҚҚС — 35,4 млрд сўм
4. “O‘zbekiston milliy elektr tarmoqlari” АЖ – ҚҚС — 33,6 млрд сўм
5. “Farm luks invest” МЧЖ – ҚҚС — 24,1 млрд сўм
6. “SFI management group” МЧЖ – ҚҚС — 19,5 млрд сўм
7. “Renaissance Heavy Industries” ДМ – фойда солиғи — 17,5 млрд сўм
8. ERIELL OFSME DMCC – 0173 – ҚҚС — 16,2 млрд сўм
9. “Сибирь” авиакомпанияси” АЖнинг ваколатхонаси – фойда солиғи — 15,8 млрд сўм
10. “Constanta group” МЧЖ – ҚҚС — 14,6 млрд сўм

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 131
Рейтинг: 3
Теглар
t
×