Ўзбекистонда эркаклар кўпми ёки аёллар? Статқўм маълумот берди

Жамият 8626
image
-

Жорий йилнинг 1 октябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда эркаклар сони аёлларга қараганда 213 730 нафарга кўп. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълум қилди. 

Статқўмга кўра, жорий йилнинг 1 октябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси сони 35 миллион 79,2 минг кишини ташкил этади. 

Унга кўра, аёллар сони 17 432 730 нафар, эркаклар сони эса 17 646 460 нафар. 

Шунда эркаклар сони аёлларга қараганда 213 730 нафарга кўп.

Аввалроқ, жорий йил бошидан буён доимий аҳолининг ўсиш суръати 1,5 фоизга ошгани ҳақида хабар бергандик. Мамлакат аҳолиси йил бошидан буён ҳар ойда ўртача 57 811 кишига кўпайган.

Диёра Абдураҳмoнова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 425
Рейтинг: 3
Теглар
t
×