Ўзбекистонда интернет тезлиги ўсганмиш...

Жамият 3611
image

Ишонасизми ё йўқ, жорий йилнинг июнь ойи ҳолатига кўра, Ўзбекистонда Интернет тезлиги 8 фоизга (Fixed Speed Change), мобиль интернет тезлиги эса 16 фоизга (Mobile Speed Change) кўтарилган. Бу ҳақида Aхборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги маълум қилмоқда. 

Хабарда қайд этилишича, жаҳон миқёсида COVID-19 пандемияси шароитида июнь ҳолатига кўра, интернет тезлиги (Fixed Speed Change) 2 фоизга, глобал мобил интернет тезлиги (Mobile Speed Change) эса дунё бўйлаб 8 фоизга кўтарилган.

Ўзбекистонда охирги бир йилда интернет тезлиги таҳлилларга кўра қарийб 2,3 бараварга ўсган. 2019 йил март ҳолатига кўра 11,62 Мбит/с бўлган бўлса, 2020 йил 1 июнь ҳолатига кўра 26,77 Мбит/с ни ташкил этди. 

2020 йил 15 июнь ҳолатига кўра эса Ўзбекистонда интернет тезлиги 27,59 Мбит/с гача кўтарилган, дейилади вазирлик хабарида.

.
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 174
Рейтинг: 2.9
t
×