Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ҳайкалтарош Яков Иосифович Шапиро 84 ёшида вафот этди. Шунингдек, у СССР Рассомлар уюшмасининг аъзоси эди.
Яков Шапиронинг исмини кўпчиликка таниш. Чунки у бутун дунёга танилган кўплаб асарларнинг муаллифи ҳисобланади.
Яков Шапиро Тошкент метросининг бешта бекати учун бадиий панеллар, шунингдек Максим Горький, Шота Руставели, Ҳамид Олимжон, Шароф Рашидов, Лал Баҳодир Шастри, Ботир Зокиров ва миллий қаҳрамон Хўжа Насриддин Афанди ёдгорликларини яратган.