Ўзбекистонда коронавирусдан соғайганлар 60 мингдан ошди

Жамият 7275
image

Бугун, 17 октябрь куни Ўзбекистонда 311 ҳолатда коронавирус инфекцияси қайд этилди. 

Шу билан бирга, 4 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, жами кўрсаткич 524 нафарга етди.

Кун давомида Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Тошкент,  Сирдарё, Наманган, Фарғона, Қашқадарё, Андижон, Жиззах, Самарқанд, Сурхондарё вилоятларида 324 нафар бемор тузалди. 

Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 62995 нафар бемордан 60080 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 95 фоизни ташкил этмоқда.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 2 391 нафар бемордан 313 нафари оғир, 95 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 274
Рейтинг: 2.9
t
×