Ўзбекистонда мобиль электр станцияси ишлаб чиқилди

Технология 4259
image

Ўзбекистон Фанлар Академияси халқаро қуёш энергияси институти олимлари мобиль гибрид қуёш-ёқилғи электр станцияси ишлаб чиқилди. Бу ҳақда ФА Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Маълумотларга кўра, мазкур қурилмадан автоном электр таъминоти ва сув таъминоти тизимларида фойдаланиш мумкин. Шунингдек, қурилмани чекка аҳоли яшаш пунктларида ва мамлакат хўжаликларида томчилатиб суғориш тизимларида ишлатса бўлади. Электр станциясидан автомобилга тиркама сифатида фойдаланиб, уни жойини ўзгартириш мумкин. Станция қуёш энергиясида ҳам, бензинда ҳам ишлайди. 

Айтилишича, мобиль электр станциясининг афзаллиги шундаки, у смартфон иловаси ёрдамида масофадан туриб бошқарилиши мумкин.

Сарвар Анвар ўғли
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 100
Рейтинг: 3.1
t
×