Ўзбекистонда октябрдан яна карантин кучайтирилиши мумкинми?

Жамият 75364
image

Ўзбекистонда коронавирусга чалинган янги беморлар сони яна ортиб бормоқда. Мамлакатда яна кучайтирилган карантин чекловлари жорий қилиниши мумкинми? Хусусан одамлар орасида “15 октябрдан кучайтирилган карантин жорий қилинармиш” деган гаплар қанчалик ҳақиқатга яқин? Бу ҳақдаги саволга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик назорати давлат инспекцияси бошлиғи Нурмат Отабеков жавоб берди. 

“Аввало, биз шуни таъкидлашимиз керак. Республикада карантин тадбирлари тугагани ҳақида айтилаётган гаплар – нотўғри. Ўзбекистон шароитида карантин бекор қилингани йўқ. Аксинча, у бир мунча юмшатилди. Аммо фуқароларнинг нотўғри тушуниши аҳоли орасида коронавирус касаллигининг қайд этилиши камаймаётганлигига сабаб бўлмоқда.

Аҳамият берган бўлсангиз, тегишли профилактик тадбирларни бажармаслик, тавсияларга риоя қилмаслик, мана шу касаллик бўйича вазиятга беэътибор бўлиш, касаллик бўйича вазиятнинг мураккаблашишига сабаб бўлмоқда”, дейди Отабек. 

Отабеков сўзида давом этаркан, Республика махсус комиссияси қай ҳолатда карантин чораларини кучайтириш бўйича қарор қабул қилиш мумкинлиги ҳақида гапирди: 

“Агар биз карантин тадбирларига риоя этар эканмиз, вазиятни барқарор ҳолатга келтиришимиз мумкин бўлади. Бир нарсани унутмаслигимиз керак, Республика махсус комиссияси қарор қабул қилишдан аввал, эпидемик вазиятга баҳо беради. Эпидемик вазиятни жиловлаш имконияти бор-йўқлигига қараб хулоса қилади. Агар биз беэътиборлик ва беписандлик билан касалликнинг авж олишига йўл қўйсак, у ҳолда Республика махсус комиссияси карантин тадбирларини кучайтиришга мажбур бўлади. Комиссияни бунга мажбур қиладиган омил бу бизнинг хатти-ҳаракатимиз”, дейди Отабек.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда сўнгги бор кучайтирилган карантин чекловлари 10 июлдан 15 августгача давом этди. Республика махсус комиссиясининг қарори билан бирин-кетин ўрнатилган чекловлар олиб ташланди. Айни вақтда ниқоб тақиш, қўлларни ювиш ва дезинфекция воситаларидан фойдаланиш, ижтимоий масофа сақлаш, кўпчилик бўлиб тўпланмаслик, 30 кишидан ортиқ оилавий тадбирлар ўтказмаслик асосий карантин қоидаси бўлиб қолмоқда

Qalampir.uz Tahririyati
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 3163
Рейтинг: 3
Теглар
t
×