Ўзбекистонда яна 824 кишида коронавирус аниқланди. 3 киши вафот этди

Жамият 4296
image
-

Кеча, 13 январь куни Ўзбекистонда 824 кишида коронавирус аниқланиб, мамлакат бўйлаб ушбу хасталикка чалинганлар 203297 нафарга етди. Умумий соғайиш кўрсаткичи 97 фоизга тушди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.

Янги касалланиш ҳолатларининг:

•  16 нафари Қорақалпоғистон Республикасида;

•  17 нафари Андижон вилоятида;

•  11 нафари Бухоро вилоятида;

•  47 нафари Жиззах вилоятида;

•  36 нафари Қашқадарё вилоятида;

•  5 нафари Навоий вилоятида;

•  15 нафари Наманган вилоятида;

•  41 нафари Самарқанд вилоятида;

•  15 нафари Сирдарё вилоятида;

•  5 нафари Сурхондарё вилоятида;

•  30 нафари Фарғона вилоятида;

•  28 нафари Хоразм вилоятида;

•  124 нафари Тошкент вилоятида;

•  434 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Кеча кун давомида:

•  Қорақалпоғистон Республикасида 9 нафар;

•  Андижон вилоятида 10 нафар;

•  Бухоро вилоятида 12 нафар;

•  Жиззах вилоятида 30 нафар;

•  Қашқадарё вилоятида 13 нафар;

•  Навоий вилоятида 3 нафар;

•  Наманган вилоятида 10 нафар;

•  Самарқанд вилоятида 19 нафар;

•  Сирдарё вилоятида 11 нафар;

•  Сурхондарё вилоятида 3 нафар;

•  Фарғона вилоятида 6 нафар;

•  Хоразм вилоятида 15 нафар;

•  Тошкент вилоятида 52 нафар;

•  Тошкент шаҳрида 46 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 197942 (+239) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 97 фоизни ташкил этмоқда.

Шунингдек, 3 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1511 нафарни ташкил қилмоқда.

Qalampir.uz Tahririyati
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 110
Рейтинг: 3.1
t
×