Ўзбекистонда янгича 50 000 ва 100 000 сўмлик банкнотлар чиқарилади

Жамият 33963
image
-

Ўзбекистонда янги намунадаги 50 000 ва 100 000 сўмлик банкнотлар ишлаб чиқарилиши режалаштирилмоқда. Бу ҳақда Марказий банкдаги манба маълум қилди.

Ҳозирча янги банкнотлар қандай кўринишда бўлиши номаълум.

Марказий банк янги банкнотлар чиқарилиши ва уларнинг дизайни аниқ бўлгач, маълумот бериши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввал 5 000  ва 10 000 сўмлик банкнотлар янгиланиб, уларнинг ҳажми кичрайтирилганди. Аммо дастлаб чиқарилган банкнотлар ҳам муомалада қолдирилди.

Маълумот учун, 50 000 сўмлик банкнота 2017 йил августда, 100 000 сўмлик банкнота 2019 йил февралда муомалага чиқарилган.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 2002
Рейтинг: 3.1
t
×