Ўзбекистондан аномал совуқ қачон чиқиб кетиши аниқ бўлди
Бу қизиқ 08 Январь 16:43
59719
Аввалроқ ҳафта давомида Ўзбекистонга аномал совуқ ҳаво кириб келиши ҳақида хабар берган эдик. Дам олиш кунлари антициклоннинг совуқ париферияси бузилиши давом этади ва 10 январь, якшанба кунига келиб, юқори босим майдони Ўзбекистон ҳудудидан бутунлай чиқиб кетади. Бу ҳақда “Ўзгидромет” QALAMPIR.UZ’га хабар берди.
Маълум қилинишича, кечалари ҳарорат кўтарилиши секинроқ бўлади, кундуз кунлари эса тезлашади.
Шу кунларда ҳаво ёғингарчиликсиз бўлади, асосан бироз булутли бўлиши кутилмоқда. Республиканинг баъзи жойларига асосан кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин.
Ушбу даврда тоғли ҳудудларда қор кўчиши хавфи сақланиб туради.