Ўзбекистонлик икки футболчи хориж клубига ўтди

Спорт 9491
image

Бирлашган Араб Амирлигининг "Ан-Наср" клуби "Пахтакор" яримҳимоячиси Достонбек Ҳамдамов трансферини эълон қилди.

Клуб расмий сайти хабар беришича, Достонбек Ҳамдамов "Пахтакор"дан эркин агент сифатида келиб қўшилган. Ўзбекистонлик 24 ёшли ҳужумкор яримҳимоячи билан 1,5 йиллик шартнома имзоланган. 

Маълумот учун, Дубайнинг “Ан-Наср” клуби БАА Про лигаси 12-туридан кейин 24 очко билан турнир жадвалида 3-ўринда бормоқда. 

Шунингдек, Бекободнинг “Металлург” жамоаси ҳужумчиси ва тўпурари Шаҳзодбек Убайдуллаев бугун, 13 январь куни Беларусь чемпиони – “Шахтёр” клуби билан шартномани расмийлаштирди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда.

“Беларусь чемпионатида тўп сураётган ўзбекистонлик футболчилар сони яна бир нафарга ошди. “Металлург” клубининг 22 ёшли ҳужумчиси 8 январь санасида Беларусга учиб кетганди. Убайдуллаев бўлғуси клуби қароргоҳида тиббий кўрикдан ўтди. Кеча томонлар бир тўхтамга келишди ҳамда ўзаро икки йиллик шартнома имзоланди”, дейилади хабарда.

Шаҳзодбек Убайдуллаев Ўзбекистон миллий терма жамоасининг аъзоси ҳисобланади. У ўтган йилнинг сентябрь ойида терма жамоа сафида дебют ўйинини ўтказган.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 356
Рейтинг: 2.9
t
×