Ўзбекистонликлар 2021 йилда Ҳукуматдан рози бўлдими?

Интервью 7170

2021 йил ортда қолди. Албатта, Ўзбекистонда ўтган бир йил ичида ҳукумат томонидан турли ишлар амалга оширилди. 

2021 йилда аҳоли Ўзбекистон ҳукумати, унинг амалга оширган ишларидан қанчалик рози бўлди? QALAMPIR.UZ бу борада одамлар фикрини ўрганиш мақсадида ижтимоий сўровнома ўтказди.

Сўровнома давомида, баъзи респондентлар пойтахтда бўлаётган қурилишлардан розилигини айтса, баъзилари бозордаги нарх-навонинг осмонга чиқиб кетаётганидан норозилигини билдирди.

“Эски тос, эски ҳаммом”, дегандек ўтган бир йил ичида Ўзбекистонда ҳеч қандай ўзгариш бўлмаганини айтган фуқаролар ҳам топилди.

Қишнинг совуқ кунида, кўчада манти сотиб ўтирган кекса онахон саволимизга “2022 йилда арзончилик бўлсин дейман. Уйимни ремонт қилай, томларимни ёпай”, деб жавоб қилди.

Хўш, сиз ҳукуматдан қанчалик рози бўлдингиз? Ўз фикрингизни изоҳларда қолдиринг.

Ижтимоий сўровномани юқоридаги видеоплеерда ёки QALAMPIR.UZ’нинг YouTube’даги саҳифасида томоша қилишингиз мумкин.

Нозима Назирова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 320
Рейтинг: 3
t
×