Ўзбекистоннинг 10 ҳудудида коронавирсга чалинганлар кўпайди

Жамият 12917
image

Бугун, 16 сентябрь соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 211 нафарга ошиб, 48 776 нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг:

•    92 нафари Наманган вилоятида;

•    62 нафари Тошкент шаҳрида;

•    14 нафари Бухоро вилоятида;

•    10 нафари Қашқадарё вилоятида;

•    9 нафари Самарқанд вилоятида;

•    8 нафари Сирдарё вилоятида;

•    7 нафари Сурхондарё вилоятида;

•    4 нафари Тошкент вилоятида;

•    3 нафари Қорақалпоғистон Республикасида;

•    2 нафари Навоий вилоятида аниқланган.

Шу билан бирга, Сергели туманида яшаган 61 ёшли Х.М. (эркак) ҳамда Юнусобод туманида яшаган 69 ёшли Ш.Ш. (эркак), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

Айни пайтда Ўзбекистонда 45 058 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (92 фоиз) соғайган.

Ҳозирда мамлакатда 3 313 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 369
Рейтинг: 3.1
t
×