“Ўзмиллийбанк” АЖ томонидан Жиззах вилоятига пресс тур ташкил этилди.

Реклама 1243
image

 “Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки” АЖ фаолияти билан яқиндан таништириш, ОАВ вакиллари билан ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш ва банк имижини ошириш мақсадида, жорий йилнинг 13 март санасида Жиззах вилояти бўйлаб  пресс – тур ташкил этилди

Пресс – турда иштирок этган ОАВ вакиллари “Ўзмиллийбанк” АЖ Жиззах вилояти филиали фаолияти ҳамда банк томонидан молиялаштирилган лойиҳалар билан яқиндан танишдилар. Жумладан, ОАВ ходимлари дастлаб, Жиззах вилоятининг Арнасой тумани, Олтин водий қишлоқ фуқаролар йиғинида жойлашган, “Arnasoy Gold Tex” масъулияти чекланган жамият фаолияти билан танишдилар. Мазкур корхона томонидан ип газлама ҳамда момиқ текстиль махсулотларини ишлаб чиқаришни ташкил килиш максадида қиймати 81 млрд. сўм бўлган лойиҳа тақдим этилган. “Ўзмиллийбанк” АЖ Жиззах вилояти томонидан, корхонага ажартилган кредит маблағлари эвазига Хитой давлатидан ип газлама ҳамда момиқ текстиль махсулотларини ишлаб чиқаришда фойдаланилувчи ускуналар сотиб олинган. “Arnasoy Gold Tex” МЧЖ нинг йиллик қуввати 6 млн. 800 минг дона текстиль маҳулотларини ишлаб чиқаришни ташкил этади. Бугунги кунда корхонада  653 нафар  ходим фаолият юритиб келмоқда.

Шундан сўнг, иштирокчилар “Ўзмиллийбанк” АЖ Жиззах вилоят филиали фаолияти билан танишдилар. Бугунги кунда мазкур филиал томонидан, вилоят марказида жойлашган замоновий, қулай ва инновацион технологияларга эга, янгидан барпо этилган бинода мижозларга замон талабларига кўра тезкор ва сифатли хизматлар кўрсатлиб келинмоқда. Филиалда мижозларга қулайлик яратиш мақсадида электрон навбат, жисмоний шахсларга хизмат кўрсатиш учун универсал амалиётлар зали, универсал касса хизматлари, валюта айирбошлаш шахобчаси, 24/7 тизимда ишловчи банкоматлар ва инфокиоскалар фаолияти йулга қуйилган.

Бугунги кунда филиал мижозлари кўлами ортиб бормоқда. Жумладан, 6,8 минг юридик ва 78,9 минг жисмоний шахслар мазкур филиал мижози ҳисобланади.

Навбатдаги манзил, вилоятнинг Ш.Рашидов тумани, Учтепа қишлоқ фуқаролар йиғинида жойлашган Россия-Ўзбекистон қўшма корхонаси “AAA COMPANY” масъулияти чекланган жамият бўлди. Аҳолига маиший хизмат кўрсатиш соҳасини янада ривожлантиришни ўз олдига мақсад қилиб қўйган мазкур корхона томонидан умумий қиймати 13 млрд. сўм бўлган лойиҳа тақдим этилган. “Ўзмиллийбанк” АЖ Жиззах вилоят филиали томонидан ажратилган кредит маблағи эвазига, боулинг маркази ва 3D кинотеатр қурилиб, зарур жиҳозлар ҳарид қилинган. 3D кинотеатр 2 та залдан иборат бўлиб, ҳар бири 50 та томошабинни ўз ичига олади.

Бугунги кунда мазкур аҳолига маиший хизмат кўрсатиш шаҳобчаларида 45 нафар ходим фаолият юритиб келмоқда.

Шундан сўнг, иштирокчилар Жиззах шаҳрида жойлашган “KARINA KAYU” масъулияти чекланган жамият фаолияти билан танишдилар. Мазкур корхона томонидан аҳолига тиббий хизмат кўрсатишни ташкил этиш мақсадида,  умумий қиймати 4 млрд. сўм бўлган лойиҳа тақдим этилган. “Ўзиллийбанк” АЖ Жиззах вилоят филиали томонидан ажратилган кредит маблағлари эвазига, Латвия Республикасида ишлаб чиқарилган “Somatom go/Up (32)” русумли компьютер томографияси, узлуксиз электр манбаси, тиббиёт термографик принтер ва термопленка сотиб олинган. Марказда амбулатор ва стационар даволаниш турлари мавжуд. Тиббиёт марказида 85 нафар малакали шифокорлар фаолият юритади. Мазкур марказ йилига 41 минг нафар беморга тиббий хизмат кўрсатиш имконига эга.

Маълумот ўрнида: 

“Ўзмиллийбанк” АЖ Жиззах вилоят филиали томонидан 2019 йилда,                 27 та мижозга АҚШ доллари ва Еврода жумладан, Хитой Давлат Тараққиёт банки, Швейцария банки Credit Suice, Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ) каби хорижий молия институтлари маблағлари хисобидан кредитлар ажратилган. Ушбу ажратилган кредитлар асосан импорт ўрнини босувчи ва экспортбоп махсулотлар ишлаб чиқариш хамда ахолига хизмат кўрсатиш сохаси учун асбоб-ускуналар сотиб олишга йўналтирилган. Таъкидлаш керакки, 2019 йилда ажратилган кредитлар хисобидан жами 2 100 дан зиёд иш ўринлари яратилган.

Филиалга ташриф буюрган мижозларнинг хорижий валютадаги кредитларга бўлган талаби кундан кун ошиб бормоқда, бунинг натижасида хорижий валютада ажратилган кредитлар хисобига, вилоятга турли хил махсулотлар ишлаб чиқариш ва хизматлар кўрсатиш учун инновацион технология ва асбоб ускуналар кириб келмоқда. “Ўзмиллийбанк” АЖ Жиззах вилояти филиали 2020 йилда, молиявий кўрсаткичларини янада натижадор бўлишига кредит портфелини ошириш орқали эмас, балки мавжуд активлардан самарали фойдаланиш, шунингдек хизмат сифатини яхшилаш йўли билан эришишни асосий мақсад деб белгилаган.

                                                                                      “Ўзмиллийбанк” АЖ  Матбуот хизмати

Реклама ҳуқуқи асосида

.
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 11
Рейтинг: 3.4
t
×