Узоқроқ ва тезроқ. Ingenuity вертолёти Марсда учинчи парвозини амалга оширди 

Технология 2858
image

Кеча, 25 апрель куни Ingenuity вертолёти Марсда учинчи парвозини амалга оширди. Бу ҳақда NASA хабар берган.  

Қайд этилишича, парвоз илгари намойиш этилгандан каттароқ тезлик ва масофада амалга оширилган. 

Вертолёт иккинчи парвози билан бир хил баландликда 5 метр кўтарилган. Кейин эса у 50 метр баландликда учиб, максимал тезлиги сониясига 2 метр бўлган. 

"Бугунги парвоз биз режалаштиргандек бўлди, аммо бу ажабланарли эмас эди", деган Ingenuity Mars Helicopter лойиҳаси раҳбари Дэйв Лавери. 

Эслатиб ўтамиз, Perseverance ровери билан Марсга етиб келган Ingenuity дрон вертолёти 19 апрель куни Қизил сайёрада биринчи синов парвозини амалга оширганди.  

22 апрель куни эса иккинчи марта муваффақиятли автоном парвоз амалга оширилган. 

Маълумот ўрнида, вертолёт Perseverance роверида жорий йил 18 февраль куни Езеро кратерига етказилган.

Рушана Султонова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 66
Рейтинг: 3
t
×