UZTELECOM энди Mediabay билан бирга!

Бизнес 7185
image

UZTELECOM GSM стандартидаги мобил алоқа хизмати абонентлари учун  “Mediabay онлайн-кинотеатр” контент-хизматини тақдим этади.

Энди сиз Mediabay мобил иловасида мобил интернет трафигини САРФЛАМАСДАН видео ва телекўрсатувларни томоша қилишингиз мумкин.

Ҳаммаси жуда оддий, шунчаки сиз учун қулай бўлган қуйидаги пакетлардан бирини фаоллаштиринг ва хизматлардан ўзингиз хоҳлагандек фойдаланинг:

1. Amediateka – ушбу пакет орқали бор-йўғи 23 000 сўм тўлаб 30 кун, 11 500 тўлаб эса 7 кун давомида муқовасида “А” логотипи бўлган барча фильмлар, сериаллар, мултипликацион фильмларни томоша қилишингиз мумкин;

2. TV Start пакетига уланинг ва 23 000 сўм эвазига 30 кун ёки 11 500 сўм тўлаб 7 кун мобайнида, истасангиз 2 300 сўм эвазига 1 кун 67 та телеканални кузатиб бориш имкониятини қўлга киритинг;

3. TV MAXIMUM – ушбу пакет сизга 116 та телеканални томоша қилиш имконини беради. Хизмат нархи мутлақо ҳамёнбоп: 34 500 сўм – 30 кун, 17 300 сўм – 7 кун ва 3 500 сўм – 1 кун;

4. Premium пакетига уланиб + имкониятни қўлга киритинг. Қандай дейсизми? Жуда осон! Ушбу пакет таркибига 57 000 сўм тўлов эвазига 30 кунлик муддатга нақд 116 та канал ва қўшимча Амедиатека пакети киради. Дарвоқе, мазкур пакетдан 31 000 сўм эвазига 7 кун фойдаланишингиз ҳам мумкин;

5. Milliy пакети билан муқовасига “М” логотипи туширилган барча фильмлар ва телесериалларни томоша қилинг. Ушбу пакетнинг нархи: 30 кунга 10 400 сўм, 7 кунга 4 300 сўм ва 1 кунга 2 000 сўм.

Танлаган пакетингиз учун абонент тўлови рақамингиз балансидан ечиб олинади. Шу билан бирга филмлар ёки ўзингизни қизиқтирган кўрсатувларни томоша қилаётганингизда мобил интернет трафиги сарфланмайди. Бу жуда ҳам қулай ва ҳамёнбоп.

Эслатиб ўтамиз, “Mediabay онлайн-кинотеатр контент-хизмати мобил алоқа абонентлари учун хизмат турларини янада кенгайтириш ва қулай шароитлар яратиш мақсадида тақдим этилмоқда. Олдинда Сизлар учун янгиликларимиз кўп, шу боис Биз билан бирга қолинг!

Қуйидаги ҳавола орқали хизмат билан батафсил танишиб олишингиз мумкин.

UZTELECOM – Миллий оператор!

MyUZTELECOM: AppStore Google Play

Ягона call-марказ: 1099

Батафсил маълумот учун сайтимизга ташриф буюринг

Facebook’да дўстларингиз билан бўлишинг

Instagram’да янгиликлардан бохабар бўлинг

Telegram каналимизга аъзо бўлинг

Техник қўллаб-қувватлаш

Реклама ҳуқуқи асосида

.
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 55
Рейтинг: 3
t
×