UZTELECOM'нинг видеоконференсалоқа хизмати ёрдамида масофадан туриб масалаларингизни ҳал қилинг

Реклама 3096
image

Коронавирус пандемияси пайтида республикамизда жорий етилган карантин чоралари барчани масофадан туриб ишлаш ва ўқиш режимига ўтишга мажбур қилди. Меҳнат ва ўқув жараёнида қўлингиз остида қулай видеоконференсалоқа платформаси бўлиши муҳимдир.

Aҳолига онлайн иш ва ўқишни ташкил этиш харажатларини оптималлаштириш учун UZTELECOM маҳаллий UZ-IX ва Tas-IX тармоқларида видеоконференсалоқа платформасини яратди. Ушбу хизмат масофавий таълим олиш ва иш жараёнида қулайлик яратади.

Ушбу хизматларнинг тарифлари ҳамёнбоп ва харидорларга онлайн-дарс, онлайн-офис, Онлайн конференцияни осонлик билан ташкил этиш имкониятини беради.

Тариф режанинг номи   Иштирокчилар сони Ташкилотчилар (лицензиялар)
сони
30 кун учун тўлов, сўм
Онлайн-дарс 40 40 1 125 000
Онлайн-офис50  50 1 130 000
Онлайн-офис100 100 1 150 000
Онлайн-конференция 100 100 1 150 000
Онлайн-конференция 300  300 10 1 750 000

* Ҳар бир тариф режа учун конференциянинг давомийлиги чекланмаган ва 5 ГБ ҳажмдаги булутли маълумотларни сақлаш жойи тақдим этилади.

Бунда:

Конференция ташкилотчиси видеоконференцияни бошқариш бўйича барча ҳуқуқларга эга.

Иштирокчилар тенг ҳуқуқли равишда мулоқот қилиш, иш столини намойиш этиш ва конференция ташкилотчиси томонидан рухсат этилган ҳар қандай функциялардан фойдаланишлари мумкин.

Бошловчининг видеоси барча конференция иштирокчиларига видеоойналарда узатилади.

Файллар ва конференцияни ёзиб олиш учун диск майдони тақдим этилади.

Барча тариф режаларида конференцияни ёзиб олиш ҳажми тариф режаси бўйича рухсат этилган ҳажмдан ошиб кетган ҳолларда, конференция ёзувини 24 соат давомида юклаб олиш мумкин бўлади. 24 соат ўтгач, ёзув ўчирилади.

Бундан ташқари, UZTELECOM барчага ушбу хизматни жорий йилнинг 30 ноябригача давом этадиган “Қулай видеоконференциялар” акциясида қатнашиш орқали синовдан ўтказиш имкониятини беради.

Aкция доирасида сиз махсус "БЕПУЛ ОНЛAЙН-ДAРС" ва "БЕПУЛ ОНЛAЙН-ОФИС" тариф режаларидан фойдаланишингиз мумкин.

"БЕПУЛ ОНЛAЙН ДAРС" тарифига кўра, 30 кун ичида 40 нафаргача талабалар видеоконференция ўтказишлари мумкин. Конференция давомийлиги чекланмаган ва маълумотларни булутли серверда сақлаш учун 1 ГБ ҳажмдаги жой ажратилган.

Бизнес учун яратилган "БЕПУЛ ОНЛAЙН-ОФИС" тарифига кўра, 4 кишигача бўлган ходимлар билан 30 кун давомида видеоконференцияларни тўлиқ бепул ўтказиш имконияти мавжуд. Конференция давомийлиги чекланмаган ва маълумотларни булутли серверда сақлаш учун 1 ГБ ҳажмдаги жой ажратилган.

Битта клик орқали видеоучрашувларни амалга оширинг. Фойдали, хавфсиз, функционал!

UZTELECOM – Миллий оператор

Батафсил: uzcloud.uz сайтида

Техпо-ёрдам

Facebook     Instagram     Telegram

.
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 12
Рейтинг: 3
Теглар
t
×