Японияда тадбиркорларни қўллаб-қувватловчи янги схема ишга туширилди

Бу қизиқ 975
image

Япония банки (ЯБ, Японияда Марказий банк – таҳр) кичик ва ўрта бизнесни, шунингдек, коронавирус пандемиясидан азият чекаётган якка тартибдаги тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш бўйича янги режани тасдиқлади. Тегишли қарор бугун, 22 май куни ЯБнинг фавқулодда йиғилишидан кейин қабул қилинди.

Хусусан, банк тадбиркорларга кредит берадиган ташкилотларга 100 миллиард иен (929 миллион доллар) миқдорида фоизсиз кредитлар беради. Улар орқали кичик ва ўрта бизнес, шунингдек, якка тартибдаги тадбиркорлар фоизсиз ва гаровсиз кредит олишлари мумкин. Схема келаси йилнинг мартигача амал қилади.

Апрель ойида Япония Банки коронавирус туфайли давлат заёмларини сотиб олишга қўйилган чекловларни олиб ташлади. Бундан ташқари, тартибга солувчи корпоратив облигациялар ва тижорат компанияларининг акцияларини ҳар йили сотиб олиш учун чегарани 7,4 триллиондан 20 триллион иенга (187 миллиард доллар) кенгайтирди. Бу пандемияда бизнесни юритишдаги қийинчиликларни бошдан кечираётган ташкилотларга ўз фаолияти учун қўшимча маблағ йиғишни осонлаштириши учун амалга оширилди.

Бундан ташқари, ЯБ пул-кредит сиёсатини юмшатди ва ETF биржа фонди билан операциялар ҳажмини икки баравар оширди - 12 триллион иенга (112 миллиард доллар).

Сарвар Анвар ўғли
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 4
Рейтинг: 2.9
Теглар
t
×