ЕЧЛда ҳафтанинг энг чиройли голи аниқланди (видео)

Спорт 3862
image

“Ливерпуль” ярим ҳимоячиси Тиаго Алкантаранинг UEFA Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичининг 5-турида рақиб дарвозасини ишғол қилди ва ҳафтанинг энг чиройли голига муаллифлик қилди.

Испаниялик ярим ҳимоячи “Порту” га қарши ўйиннинг (2:0) 52-дақиқада узоқ масофадан “пушка” зарба йўллади ва тўпни дарвозанинг пастки бурчагига жойлаб, ҳисобни очди.

Иккинчи ўринни чалқанча услубда гол урган “Бавария” ҳужумчиси Роберт Левандовскига насиб этди.

Учинчи поғонадан “Янг Бойз” вакили Силванас Хефти, тўртинчи ўриндан эса “Спортинг” футболчиси Педро Гонсалвеш жой олди.

Эслатиб ўтамиз, “Ливерпуль”, “Аякс”, “Бавария”, “Ювентус”, “Манчестер Юнайтед”, “Челси”, “Интер”, “Реал Мадрид”, “Манчестер Сити”, ПСЖ, “Спортинг” жамоалари плей-офф босқичига йўл олди.
 

Ҳумоюн Орипов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 44
Рейтинг: 3.1
t
×