Ереван Бакуни чегарада ўқ узганликда айблади

Олам 823
image

Арманистон Мудофаа вазирлиги Озарбайжон ҳарбийлари икки давлат чегарасидаги Арманистон позицияларига қарата ўқ узганини маълум қилди.  

Таъкидланишича, ҳодиса кеча, 10 июнь куни Арманистоннинг Гехаркуник вилоятининг чегара қисмида содир бўлган. Қайд этилишича, у ерда Озарбайжон Қуролли Кучлари муҳандислик ишларини олиб боришга ҳаракат қилаётган эди. 

“Озарбайжон томони Арманистон позицияларига қарата ўқ узди. Арманистон чегарачилари эса бунга жавоб берди”, дейилган хабарда. 

Маълум бўлишича, отишма натижасида Арманистон томони ҳеч қандай талафот кўрмаган. 

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 8 июнь куни Озарбайжон Лочин тумани ҳудудида мамлакат чегарасини кесиб ўтгани учун ҳибсга олинган Арманистон Қуролли Кучларининг ҳарбий хизматчиси Артур Картанянни Ереванга қайтариб берганди. 

Маълумот учун, ўтган йил 27 сентябрда бошланган 44 кунлик уруш натижасида Озарбайжон Тоғли Қорабоғдаги 5 та шаҳар, 4 та посёлка, 286 та қишлоқ ва кўплаб стратегик муҳим тепаликларни Арманистондан озод қилди. 

Арманистон уруш тугагач Ағдам, Лочин ва Калбажар туманларини Озарбайжонга топширди. Арман ҳарбийлари Ағдамни 2020 йил 20 ноябарда, Калбажарни 25 ноябрда ва Лочинни 1 декабрда тарк этди.

Рушана Султонова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 11
Рейтинг: 2.6
Теглар
t
×