Йил бошидан бери аҳолига қанча кешбэк тўлангани маълум бўлди

Жамият 5286
image
-

Жорий йилнинг март ойида истеъмолчилар томонидан йиғилган жами кешбэк суммасидан 23 апрель ҳолатига 22,7 млрд сўм тўлаб берилди. Йил бошидан бери тўланган кешбэк 57,5 млрд сўмга етган. Бу ҳақад Давлат солиқ қўмитаси маълум қилди.

Шунингдек, сотувчилар томонидан 1080 та харид чеки бекор қилингани сабабли 260 млн сўм кешбэк тўланмайдиган бўлган.

Таъкидланишича, тадбиркорлик субъектлари томонидан:

•    солиқ ҳисоботлари топширилиши;
•    ҳисоботлардаги камчиликлар тузатилиши;
•    солиқ қарздорлиги камайтирилиши 
•    инобатга олиниб қолган кешбек суммалари автоматик тарзда тўлаб борилади.

Маълумот учун, 2022 йил 1 январдан харид чекларини “Солиқ” мобил иловаси орқали рўйхатдан ўтказган жисмоний шахслар харид суммасидан 1 фоиз кешбэкка эга бўлмоқда.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 173
Рейтинг: 3.1
Теглар
t
×