UNESCO дунёдаги 13 фоиз музей бутунлай ёпилишига рухсат берди

Маданият-санъат 1618

UNESCO ва Халқаро музейлар кенгаши мутахассисларининг огоҳлантиришича, дунёда пандемия туфайли ҳар саккизта музейдан биттаси ёки 13 фоизи бутунлай ёпилиши мумкин. Уларнинг сўзларига кўра, камбағал давлатлардаги музейлар жуда қаттиқ зарар кўради.

Пандемия даврида дунё бўйлаб музейларнинг 90 фоизи ёпилишга мажбур бўлди.

Европа музей ташкилотлари тармоғининг (NEMO) таъкидлашича, Париж, Амстердам ва Вена каби сайёҳлик марказларидаги музейлари даромадларининг 80 фоизигача йўқотишди. Бу ҳафтасига юз минглаб еврони ташкил этади.

“Музейлар йўқолган фойдани қандай қайтаришни билмайди ва уларнинг аксарияти ўз инфратузилмасини янгилаш ва ижтимоий масофани ушлаб туриш учун маблағга эга эмас”, деди UNESCO бош директорининг маданият бўйича ўринбосари Эрнесто Оттоне.

Унинг сўзларига кўра, бу тарихда биринчи марта содир бўлмоқда ва ташкилотлар учун инқироздан чиқиш жуда қийин бўлади.

Оттоне дунё ҳамжамиятини музейларга фаол ташриф буюриб, "ушбу соҳага ҳар томонлама кўмак кўрсатишга" чақирди.

Сўнгги маълумотларга кўра, дунёнинг кўплаб мамлакатларида чекловлар аста-секин заифлашмоқда ва диққатга сазовор жойлар, музейлар ва археологик жойлар очила бошлади. 

Сарвар Анвар ўғли
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 18
Рейтинг: 3.2
Теглар
t
×