Юрак ишемик касаллиги бор тошкентлик эркак коронавирусдан вафот этди

Жамият 3718
image

Тошкентда коронавирусга чалинган эркак деярли икки ҳафталик муолажадан кейин шифохонада вафот этди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.

Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур туманида яшаган 55 ёшли Н.Д. (эркак) 19 июль куни оғир ҳолатда Вирусология илмий-текшириш институти клиникаси реанимация бўлимига ётқизилган.

Шифохонада унда “COVID-19” тасдиқланган. Беморга “COVID-19” инфекциясининг ўта оғир кечиши, икки томонлама пневмония ташхиси қўйилган. Касаллик ўткир респиратор дистресс синдроми, ўткир нафас етишмовчилиги, ўпка шиши, кенг тарқалган миокард инфаркти асорати билан кечган.

Шунингдек, бемор юрак ишемик касаллиги, стабил зўриқиш стенокардияси, гипертония, артериал гипертензия, семизликнинг 3-даражаси каби ҳамроҳ хасталиклар билан ҳам оғриган.

Шифохонада беморнинг даволаниши давомида шифокорлар томонидан консультация ва консилиумлар қилинган, даволаш жараёни мутахассислар тавсияси асосида олиб борилган.

Бироқ шифокорлар томонидан стандартлар асосида ўтказилган реанимацион муолажаларга қарамасдан беморнинг аҳволи асосий касаллик ҳисобига кескин оғирлашиб, ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилиги, ўпка шиши, кенг тарқалган миокард инфарктидан вафот этган.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 52
Рейтинг: 3.2
t
×