Рус эстрадаси юлдузи Юрий Шатунов вафот этди

Олам 52276
image

Бугун, 23 июнь куни “Ласковый май” гуруҳи солисти, 1990-йилларда хит бўлган қўшиқлар муаллифи Юрий Шатунов вафот этди. Бу ҳақда “Звезда” телеканали унинг менежерига таяниб, хабар берди.

Юрий Шатунов 48 ёшда эди. Телеканал маълумотларига кўра, унинг ўлимга юрак хуружи сабаб бўлган. Хонанда Домодедово шифохонасига олиб кетилаётганда тез ёрдам машинасида вафот этган.

Юрий Васильевич Шатунов 1973 йил 6 сентябрь куни туғилган. 

Унинг “Ты помнишь…”, “Вспомни май”, “Седая ночь”, “Не молчи…” “Я верю…” каби бир қатор албомлари чиққан.

“Белые розы”, “Не бойся”, “Звёздная ночь”, “Забудь” ва “Детство” каби қўшиқлари эса жуда катта машҳурликка эришган.

Юлдуз Абдурашидова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 4297
Рейтинг: 3
t
×